Покистонда шифокорлар ҳимоя воситалари етишмаётгани сабабли очлик эълон қилди
Покистонда шифокорлар ва ҳамшираларнинг катта гуруҳи очлик эълон қилди. Улар коронавирусга чалинган беморлар билан ишлашда ишончли ҳимоя воситалари билан таъминланишларини талаб қилишмоқда.
Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди.
Баъзи маълумотларга кўра, энг кўп сонда коронавирусга чалинганлар қайд қилинган Панжоб вилоятида 150 шифокор коронавирусга чалинган. Бунга, биринчи навбатда, оғир беморлар билан ишлашда профессионал ҳимоя воситалари йўқлиги сабаб бўлган.
Таъкидланишича, бу Покистонда ўтаётган бундай биринчи норозилик акцияси эмас. Аввалроқ Кветта шаҳрида даволаш жараёнини таъминлашда давлат томонидан ёрдам қилинмаётганига қарши норозилик билдирган 50 шифокор ушланган.
“Ҳукумат талабларимизга қулоқ солмагунча тўхтамаймиз”, деб айтган “Соғлом вилоят учун альянс” раҳбари, шифокор Салмон Ҳасиб.
Айни вақтда Покистонда коронавирусга чалинганлар сони 12,5 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 269 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024