11:00 / 28.04.2020
11600
Реклама

AllBazar.top - фойдали харид ҳудуди

Вақтлар ўтиб, замонлар қанчалик ўзгаришига қарамай, Ўзбекистонда бозорлар доимо бўлган. Бугунги пандемия шароитида, бозорлар вазиятга мослашиб янги имкониятларни ўзлаштирмоқда, электрон бозор - AllBazar.top бунинг яққол натижасидир.

AllBazar.top - бу уйдан чиқмаган ҳолда, ўзингиз ва оилангиз учун зарур бўлган маҳсулотларни тез ва сифатли равишда буюртма бериш имкониятидир.

Электрон дўкон ассортименти биринчи зарурий озиқ-овқат маҳсулотлар, тиббий ниқоб, болалар маҳсулотлари ва ҳатто бутун шаҳардан топилмайдиган камёб маҳсулотлар билан ҳар куни тўлдириб борилади.

AllBazar қандай ишлайди?

AllBazar.top мижозни рўйхатдан ўтиш ёки маҳсулотларнинг узоқ юкланиши билан чарчатмайди. Барчаси максимал даражада соддалаштирилган: керакли маҳсулотларни танлаб, саватчага соласиз ва сиз билан боғланиш учун керакли маълумотларни киритасиз. Кейин эса харидларингиз бир неча соат ичида етказиб берилади.

AllBazar.top тўловни UzCard, Humo карталари ҳамда Apelsin, PayMe, Click иловалари орқали қабул қилади, шунингдек мижоз маҳсулот етказиб берилганда, нақд пул орқали ҳам тўловни амалга ошириши мумкин.

Маҳсулотлар Тошкент шаҳрида қанчалик тез етказиб берилади?

Биз синалган логистика компаниялари ҳамда "Ўзбекистон почтаси" билан ҳамкорликда ишлаймиз. Бундан ташқари, компания ўзининг ташувчи транспорт воситаларига ҳам эга. Агар мижоз кундузги соат 12:00 га қадар буюртма берса, маҳсулотлар ўша куннинг ўзида етказиб берилади. Соат 12:00 дан кейин расмийлаштирилган буюртмалар эса кейинги куни етказилади.

Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига етказиб бериш хизмати мавжудми?

Ҳа. AllBazar.top етказиб бериш хизмати ноозиқ-овқат маҳсулотлар учун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига амалга оширилади. Бизнинг истиқболдаги мақсадимиз - интернет дўкондаги маҳсулотларни Ўзбекистоннинг ҳар қандай нуқтасига 24 соат ичида етказиб беришдан иборат.

Сайтда фақат озиқ-овқат маҳсулотлари ва ниқоблар борми?

AllBazar.top махсулотлар ассортиментини кундан-кунга тўлдириб, кенгайтириб бормоқда. Озиқ овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар билан бир қаторда, сайтда эсдалик совғалари, болалар ўйинчоқлари, антисептик, деликатес ва бошқа кўплаб маҳсулотларни ҳам топиш мумкин.

Шу билан бирга, “Hunarmand-2020” дастури доирасида, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг маҳсулотларини халқаро бозорга чиқариш мақсадида, хунармандчилик маҳсулотларининг сотуви ҳам йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларни тўғридан-тўғри “Олой” бозоридан харид қилиш имконияти мавжуд.

Тез кунларда, муқаддас Рамазон ойи шарафига “Grand Sugar” МЧЖ билан ҳамкорликда "Олой" бозоридан маҳсулот сотиб олган мижозларга, совға тақдим этиш акцияси жорий этилади.

Нега айрим маҳсулотларнинг нархлари нисбатан арзон?

AllBazar.top воситачиларсиз тўғридан-тўғри йирик ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлар билан хамкорлик қилади, бу эса охирги истеъмолчи учун кенг кўламли чегирмалар ва акцияларни амалга ошириш имконини яратади.

Ўз сайтдаги харидорларнинг катта аудиторияси мавжудлиги сабабли, AllBazar.top махсулотларга минимал даражада устама нарх қўяди. Мақсадимиз имкон даражасида мижозларга кўпроқ ва сифатли хизмат кўрсатиш.

Етказиб бериш хизматининг нархи қанча?

Маҳсулотни мижозга етказиб бериш хизмати нархи Тошкент шаҳрининг ҳар қандай нуқтасига 10 минг сўмни ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга етказиб бериш хизматининг нархи мижоз билан ўзаро келишув асосида белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, маҳсулотлар барча санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда, мижознинг уй-манзилига қадар етказиб берилади.

Вақтингизни тежанг ва AllBazar.top сайтида буюртма беринг.

(Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида)

Реклама ҳуқуқи асосида

Top