14:15 / 13.05.2020
29813

Ўзбекистон Тожикистонга тез ёрдам автомобилларини юборди

Ҳар бир транспорт воситаси тиббий ходимлар учун қўшимча шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозланган. 

Фото: UzAuto Motors

Махсус тез тиббий ёрдам паркини кенгайтириш ва пандемия вақтида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун Тожикистонга Damas автомобили негизида тез ёрдам автомобиллари юборилди.

UzAuto Motors хабарига кўра, ҳар бир транспорт воситаси тиббий ходимлар учун қўшимча шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозланган. Кейинчалик тиббий муассасалар орасида тарқатиш учун автомобиллар Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.

Билдирилишича, Damas автомобили негизида ушбу махсус транспорт воситасини ишлаб чиқариш UzAuto Motors томонидан 1996 йилдан бери йўлга қўйилган. 

Тез ёрдам машиналари тиббий ходимлар ҳамроҳлигида беморларни ташиш учун мўлжалланган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top