08:19 / 15.05.2020
65111

Versal тўйхонаси сотувга қўйилди

Ресторан умумий майдони 0,3357 га.ни эгаллаган.

Тошкентдаги «Versal» ресторани сотувга қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.

Аукцион 2020 йилнинг 15 июнь куни ўтказилади. Баҳоланган нархи - 34 641 811 737.00, закалат пули миқдори (5 фоиз) - 1 732 090 586.85.

Ресторан умумий майдони 0,3357 га.ни эгаллаган, шу жумладан қурилиш майдони (кв.м) - 6585. Фаолият тури - тўйхона, ресторан, хизмат кўрсатиш.

Ушбу хизмат кўрсатиш объекти Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли саналади.

Top