Жамият | 17:51 / 18.05.2020
4490
6 дақиқада ўқилади

Табиий офатларга бой йил: тадбиркорлар кўрган зарарлар қандай қоплаб берилмоқда?

Жорий йилги баҳор мавсуми турли табиий офатларнинг кўплиги билан ёдимизда қолди. Ёғингарчиликлар, кучли шамол каби табиий офатлар кўплаб хонадонларга, аҳолига ва айниқса тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганларга жиддий зарар етказди. Биргина мисол, Сирдарёдаги Сардоба сув тошқини оқибатида жуда кўплаб тадбиркорликка ихтисослашган бинолар бутунлай яроқсиз ҳолатга келди. Бухородаги кучли шамол, кўплаб ишлаб чиқариш объектларига, уларнинг том қисмига жиддий зарар етказди. Бу тадбиркорларнинг фаолиятини бутунлай ёки қисман тўхтаб қолишига сабабчи бўлди.

Мисол учун, 27 апрел куни Бухоро вилоятида тезлиги секундига 25 метр бўлган шамол кузатилди. Бу офат оқибатида вилоят бўйича 5293 та бино, 415 та транспорт воситаси, 42400 та дарахт талафот кўрган, ўнлаб кишилар турли даражада тан жароҳати олган, бир киши вафот этган. Навоий вилоятининг Конимех, Навбаҳор, Қизилтепа, Кармана туманларидаги, шунингдек, Қашқадарёдаги бир неча ҳудудларда жойлашган объектлар ҳам зарар кўрган.

1 май куни эса Сирдарё вилоятида фалокат кўлами уч кун олдинги офатдан ҳам кенг бўлган сув тошқини содир бўлди. Сардоба сув омборидаги тўғоннинг бузилиб кетиши оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32381 гектар майдонлари талафот кўрди. Ушбу туманларнинг 10 та маҳалла фуқаролар йиғини, 23 та аҳоли пункти, ҳудудлардаги 4711 та турар ва 277 та нотурар жой объектларига ҳамда 30718 гектар экин майдонларига зарар етди.

Албатта бундай вазиятларда зарар кўрилганда, турли кутилмаган офатлар юзага келганида хатарларни олдини олиш учун тадбиркорлар ва фуқаролар мол-мулкларини суғурталаш қанчалик муҳим экани кўзга ташланади. Айниқса тадбиркорлар суғурта компаниялари билан тузган суғурта шартномалари, уларнинг жонига оро киради. Бугун табиий офатлар натижасида зарар кўрган тадбиркорлар олдида суғурта компаниялари шартнома бўйича қандай мажбуриятларни бажаришмоқда?

Хусусан, «Euroasia Insurance» суғурта компанияси мижозлари орасида ҳам ушбу талафотлардан зарар кўрганлар кам эмас, ҳозирда кўрилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича эксперт гуруҳлар ишламоқда ва зарар умумий миқдори аниқлангандан сўнг суғурта қопламалари ўз вақтида тўланишини ташкил этилади. Табиий офат юз берган ҳудудларда ишчи гуруҳлар фаол иш олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида эса, «Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида содир бўлган сув тошқини натижасида суғурта компания мижози «DAVRONBEK – NUR» хусусий корхонасига тегишли бино жиддий зарар кўриб, бутунлай яроқсиз ҳолга келган. Эксперт гуруҳ хулосаларига асосан зарар миқдори 750 миллион сўмга тенглиги аниқланди ва ушбу суммани қисқа муддатда тўлаб берилди. Бундан ташқари ишчи гуруҳ томонидан бошқа суғурталанган объектларга етган зарарнинг тўлиқ миқдорини аниқлашда ҳудуддаги кўп жойлардан ҳали сув тўлиқ кетмаганлиги тўсқинлик қилмоқда. Аммо экспертларнинг дастлабки тахминларига кўра, бу сумма 1 млрд сўмдан ошиши эҳтимоли мавжуд», - дейди компания Ҳудудий тармоқлар билан ишлаш бўйича Бош директорининг ўринбосари Шерзод Юнусов.

Бундан ташқари «Euroasia Insurance» суғурта компанияси билан суғурта шартномасини тузган ва кучли шамол талафотидан зарар кўрган мижозлар ҳам компанияга мурожат қилаётгани таъкидлаб ўтилди. Бугунги кунга қадар Бухоро вилоятидан 8 та, Навоийдан 4 та, Қашқадарёдан 1 та аризалар келиб тушгани қайд қилинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий зарар миқдори 500 млн сўмни ташкил этмоқда.

«15 май ҳолатига компания суғурта даъволарини кўриб чиқиш департаментига жами 1100 га яқин суғурта даъволари қабул қилиниб, салкам 8 млрд сўм миқдорида суғурта қопламалари тўлаб берилган. Қабул қилинган суғурта даъволарининг 220 таси ва тўланган суғурта қопламаларининг 57,4% карантин даврига, яъни 15.03.2020 – 01.05.2020 йил оралиғига тўғри келишини охирги ойлар давомида республикадаги вазиятни, яъни COVID-19 пандемияси муддатида суғурта қилдирувчиларни қўллаб-қувватлашга яққол мисол бўла олади. Шу билан бирга, табиий офатлардан зарар кўрган мижозларимизнинг 18 нафари ёзма аризаларни воқеа жойларига чиқиб олинди. Қабул қилинган аризаларнинг 13 нафари Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида рўй берган кучли шамол натижасида мулкий зарар кўрган мижозларимизга тегишли. Умуман бу уч ҳудуд бўйича суғурта қопламаларининг суммаси салкам 500 миллион сўмни ташкил этди. Компания бу суммани қисқа муддатда тўлаб бериш бўйича барча чораларни кўрмоқда», - дейди компаниянинг суғурта даъволарини кўриб чиқиш департаменти директори Музаффар Ачилов.

Айни пайтда, компаниянинг ишчи гуруҳи сув тошқинидан зарар етган ҳудудлар бўйича олинган суғурта мажбуриятлари, қолган суғурта ҳодисаларини ўрганишда давом этмоқда.

Агар сизда ҳам суғурта билан боғлиқ саволлар ёки шартнома тузиш бўйича режалар бўлса, Euroasia Insurance суғурта компаниясига мурожаат қилишингиз мумкин.

Компаниянинг сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Расмий сайт: www.eai.uz
Instagram: @eai.uz
Facebook: fb.com/eai.uz
Телефон: 71 200 99 22

Euroasia Insurance суғурта компанияси Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид