Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик университетда янги мутахассислик бўйича ўқитиш йўлга қўйилади
Жиноий жазони ижро этиш тизимида таълимни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.
Президентнинг “Жиноий жазони ижро этиш тизимида таълимни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида «Пробация фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқитишни йўлга қўяди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси:
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига «12.00.13 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти» ихтисослиги киритилишини;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, пробация фаолияти соҳасидаги муаммоларни тадқиқ этиш учун 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш очилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Мавзуга оид
12:11 / 28.11.2025
Юридик университет Янги Тошкентда замонавий кампусга эга бўлади
11:02 / 28.10.2025
Мирзаобод тумани собиқ ҳокими жиноий жазога тортилди
10:59 / 24.10.2025
Қора Gentraʼдаги безорилар жиноий жазога тортилди
14:40 / 08.08.2025