Бразилия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди
AFP агентлигининг хабар беришича, бу давлатда касаллик юқтирганлар сони аслида ҳозиргидан 15 мартага кўпроқ бўлиши мумкин.
19 май куни Бразилия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда касаллик юқтириш билан боғлиқ 254 220та ҳолат аниқланган, бунда 13 140та янги ҳолат охирги 24 соат ичида қайд этилган.
Бразилия пандемия миқёси бўйича АҚШ ва Россиядан кейинги ўринда турибди. Мамлакат кейинги кунларда Испания, Италия, Франция ва Буюк Британияни ортда қолдирди.
AFP агентлигининг хабар беришича, бу давлатда касаллик юқтирганлар сони аслида ҳозиргидан 15 мартага кўпроқ бўлиши мумкин.
Бразилияда беморлар сонининг ўсиб бориши сабабли коронавируснинг хавфли эканлигини рад этиб келаётган мамлакат президенти Жаир Болсонару сиёсатига нисбатан норозиликлар кучаймоқда, дея қайд этади Reuters агентлиги.
Болсонару коронавирусни "кичикроқ грипп" деб атамоқда ва ўз регионларида чекловлар киритган губернаторларни кескин танқид қилмоқда. У дўкон, ресторан ва мактабларнинг карантинга ёпилиши Бразилия иқтисодиётини издан чиқаришини таъкидламоқда. Коронавирусга қарши чоралар борасида келиша олмагани учун 16 май куни бир ой ичида иккинчи соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди.
Мавзуга оид
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024
Бразилия президенти BRICS саммитига парвозини бекор қилди
14:10 / 09.10.2024