Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд X ижтимоий тармоғига Бразилияда ишини давом эттиришга рухсат берди
Бразилияда X'ни блокдан чиқариш тўғрисидаги қарор, платформа мамлакатда ишлашини тақиқлаган суд қарорини бажарганидан кейин қабул қилинди.
Бразилия Федерал олий суди 8 октябр, сешанба куни X ижтимоий тармоғига мамлакатда фаолиятини қайта тиклашга рухсат берди. Судя Александр де Мораэс қарорига кўра, миллиардер Илон Маскка тегишли платформа блокни олиб ташлаш учун барча зарур талабларни бажарган.
X компанияси раҳбарияти бу қарорни олқишлади. «X Бразилияга қайтганидан фахрланади. Ўн миллионлаб бразилияликларга бизнинг ажралмас платформамиздан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бу жараён давомида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Биз қаерда фаолият юритмайлик, қонун доирасида сўз эркинлигини ҳимоя қилишда давом этамиз», дейилади баёнотда.
Бразилияда X платформаси блокланиши
Август ойи охирида судя де Мораэс Миллий телекоммуникация агентлигига X ижтимоий тармоғининг бутун мамлакат бўйлаб фаолиятини тўхтатишни буюрди. Бунинг расмий сабаби компаниянинг 24 соат ичида Бразилиядаги қонуний вакилини тайинлашдан бош тортгани бўлди. Платформани блоклаш қарори бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозиликларга сабаб бўлди.
Сентябр ойи охирида X Рачел де Оливейра Консейсаони Бразилиядаги қонуний вакили этиб тайинлади. Шу билан бирга, платформа суд талабига биноан баъзи аккаунтларни блоклашни бошлаганини эълон қилди. Аввалроқ X раҳбарияти Бразилия расмийлари талабига кўра, бир қатор фойдаланувчиларнинг, жумладан, собиқ президент Жаир Болсонаронинг ўнг қанот партиясига алоқадор қонун чиқарувчилар аккаунтларини блоклашдан бош тортган эди.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026