Жаҳон | 20:29 / 22.05.2020
22625
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Осиёда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашди

Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш бўйича бир суткада 6 мингта ҳолат  қайд этилди. Қайд этилишича, бунга умуммиллий карантиннинг юмшатилиши сабаб бўлган.

Фото: Reuters

Қатор мамлакатларда COVID-19 пандемияси сабабли киритилган чекловлар олиб ташланаётган бир пайтда Жанубий Осиё мамлакатларида коронавирус тарқалиши суръати ўсмоқда.

Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш бўйича суткалик рекорд кўрсаткич қайд этилди - 6 минг ҳолат. Қайд этилишича, бунга умуммиллий карантиннинг юмшатилиши сабаб бўлган.

The Guardian нашри маълумотларига кўра, Индонезияда ҳам касаллик юқтириш ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилган – охирги суткада мамлакатда 973 нафар касалликка чалинганлар аниқланган.  

Покистонда бир сутка ичида 50 киши COVID-19 ташхиси билан вафот этган, бу ўлим ҳолатлари юз бериши бўйича мамлакатдаги учинчи энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Таиланд ҳукумати мамлакатдаги фавқулодда вазият режими июнь охиригача узайтирилганини эълон қилди.  

Worldometer сайтининг маълумотига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ, Россия ва Бразилия етакчилик қилмоқда. Беморлар сони ҳозирги суръатда кўпаядиган бўлса, тез орада Бразилия иккинчи ўринга кўтарилиши мумкин.

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 5,2 миллиондан ошган, 335,2 мингдан зиёд киши вафот этган. 

Мавзуга оид