Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий ҳарбий округ бўлинмаси экстремал шароитда махсус вазифани бажарди
Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Жиззах вилоятидаги тоғли ҳудудларда ва сунъий жиҳозланган душман объектида махсус машқларни бажарди. Бу ҳақда Kun.uz'га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Дастлаб, бўлинма шахсий таркиби ҳарбий техникада нотаниш бўлган тоғли ҳудудга олиб келинди. Биринчи галда ҳарбий хизматчилар томонидан ўзлари турган жой ва шартли душман объектигача бўлган масофа ва йўналиш аниқлаб олинди. Сувли тўсиқдан ўтиш вақтида бўлинма учта кичик гуруҳга бўлиниб, ҳаракатланди. Шовқинсиз, имо-ишоралар ва шартли сигналлар орқали ҳамда талофатсиз белгиланган вақтда маррага етиб борган шахсий таркиб иккинчи босқич машғулотига жалб қилинди.
Мунтазам тайёргарликка эга ҳарбийлар сунъий жиҳозланган душман объектида ҳаракатланиб, қуролли босқинчилар билан яқин масофада жанг олиб борди.
Олдиндаги асосий вазифа бегуноҳ асирларни қутқариш ва тўсатдан пайдо бўлган хавфнинг олдини олиш бўлди.
Махсус машқларни бажариш давомида кўп йиллик хизмат тажрибасига эга бўлган офицер ва сержантлар раҳбарлик қилди.









Мавзуга оид
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:57 / 07.01.2026
“Ёввойи тўнғиз деб ўйлабман” – Жиззахда овчи ўз шеригини отиб қўйди
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
13:55 / 11.12.2025