Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда бедарак йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқдан топилди. У фирибгарликда гумонланмоқда
27 октябр куни тонгда яшаш уйидан чиқиб кетганича қайтмаган Зафаробод тумани ИИБ ходими Мамаюсуф Раҳматуллаев топилди: у Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшириниб юргани аниқланиб ушланган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Зафаробод тумани ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими Мамаюсуф Раҳматуллаев топилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Мамаюсуф Раҳматуллаев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшириниб юрган. Унинг манзили аниқланиб, ходим қўлга олинган.
1991 йилда туғилган Мамаюсуф Раҳматуллаев Зафаробод тумани ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими бўлган. Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 6 декабр куни Мамаюсуф Раҳматуллаев қидирилаётгани ҳақида маълум қилган. Унга кўра, Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарча фуқаролар йиғини Оқсарой кўчасида яшаган Раҳматуллаев жорий йил 27 октябр куни соат 6:00 ларда яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Мамаюсуф Раҳматуллаевга нисбатан Зафаробод тумани прокуратураси томонидан 2025 йил 19 ноябр куни Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов буни Kun.uz’га тасдиқлаганди.
Мамаюсуф Раҳматуллаев айбланаётган фирибгарлик тафсилоти ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
19:53 / 16.01.2026
Taftish.uz сайтининг 5 ходими қўлга олинди. Улар товламачилик ва фирибгарлик жиноятларида айбланмоқда
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19:16 / 08.01.2026