Ўзбекистон | 08:52 / 22.05.2020
12340
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда муддатли сайловларни ўтказиш санаси декабрь ойидан март ойига кўчирилиши мумкин

Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон сайлов тизимини янада демократлаштириш, сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига қатор ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутадиган қонун лойиҳасини тайёрлаш режалаштирилмоқда.

Унга кўра:

суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга сайлаш ҳуқуқини бериш, суд томонидан индивидуал тартибда сайлаш ҳуқуқи чекланган ҳоллардан ташқари;

муддатли сайловларни ўтказиш санасини декабрь ойидан март ойига кўчириш;

бир номзод фақат битта вакиллик органига депутат этиб сайланиши мумкинлиги тўғрисидаги қоидани ўрнатиш назарда тутилган.

Ижро муддати - 2020 йил август, масъул ижрочилар - МСК, Конституциявий суд, Адлия вазирлиги.

Мавзуга оид