12:36 / 30.05.2020
9722

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинланди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Улуғбек Дусматов тайинланди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Мудофаа вазирининг буйруғи билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига, 2017 йилнинг октябрь ойидан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Улуғбек Бегматович Дусматов тайинланди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, полковник Улуғбек Дусматов Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти ҳамда Қуролли Кучлари академиясида таҳсил олган. 

Офицерлик лавозимларида хизмат фаолиятини Нукус гарнизонидан бошлаган. Вазирлик қўшинлари тарбиявий ва мафкуравий ишлар органининг турли лавозимларидан ўтган. 

Мудофаа вазирлигининг Тарбиявий ишлар бош бошқармасида бўлим бошлиғи ҳамда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.

Мавзуга оид
Top