Туғилиш билан боғлиқ барча давлат хизматларини умумлаштириш режалаштирилмоқда – ДХА
Давлат хизматлари агентлиги томонидан туғилиш билан боғлиқ бўлган давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бунда қуйидаги ҳаракатлар электрон равишда бир вақтда амалга оширилади:
– туғруқхонадан бола туғилганлиги тўғрисида маълумотнома бериш;
– ФҲДЁ бўлимида бола туғилганлигини қайд қилиш;
– болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйиш;
– фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш;
– поликлиникага рўйхатга қўйиш;
– болани мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш.
Бунинг учун ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишнинг ўзи кифоя қилади.
“Вазирлар Маҳкамасининг “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, Давлат хизматлари агентлиги томонидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда туғилиш билан боғлиқ бўлган давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда.
Яъни биргина ариза юбориш орқали 6 та хизматдан фойдаланиш мумкин бўлади. Бу орқали фуқароларнинг ортиқча ҳужжат тўплашларига, давлат идоралари ўртасида сарсон бўлиб, эшикма-эшик сарғайиб юришларига барҳам берилади”, дейди агентлик директори Халилилло Тўрахўжаев.
Мавзуга оид
07:30 / 15.03.2024
Ўзбекистонда икки ойда қанча никоҳ қайд этилгани айтилди
18:21 / 05.01.2024
Ўзбекистонда 2023 йили энг кўп қўйилган исмлар маълум қилинди
18:37 / 23.10.2023
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
08:23 / 10.07.2023