Ўзбекистонда 2023 йили энг кўп қўйилган исмлар маълум қилинди
Ўтган йили 24 мингдан ортиқ қизалоққа Солиҳа деб, 27 мингдан ортиқ чақалоққа Муҳаммадали деб исм берилди. Бу исмлар сўнгги йилларда энг кўп қўйилаётган исмлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Адлия вазирлиги 2023 йилда топ-ўнталикка кирган исмларни эълон қилди.
2023 йил давомида Ўзбекистон ФҲДЁ органлари 968 минг 140 нафар чақалоқнинг туғилишини қайд этди. Улардан 501 577 нафари ўғил, 466 563 нафари эса қиз болалардир.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари 2023 йилда ҳам энг кўп қўйилган исмлар рўйхатида биринчи бўлган.
Ўтган йили 27 431 нафар чақалоққа Муҳаммадали деб, 24 365 нафар қизалоққа Солиҳа деб исм берилган.
2023 йилда туғилган чақалоқларга энг қўп қўйилган исмлар ўнлиги:
Қиз болалар
- Солиҳа – 24 365 нафар
- Ясмина – 19 911
- Муслима – 15 918
- Ҳадича – 10 759
- Имона – 10 310
- Шукрона – 9 330
- Сумайя – 9 279
- Ифора – 7 586
- Саъдия – 6 639
- Мубина – 6 585
Ўғил болалар
- Муҳаммадали – 27 431 нафар
- Мустафо – 22 880
- Абдуллоҳ – 18 116
- Муҳаммад – 17 025
- Муҳаммадюсуф – 13 774
- Муҳаммадамин – 12 450
- Нурмуҳаммад – 9 017
- Муҳаммаджон – 8 843
- Имронбек – 8 591
- Муҳаммадзиё – 8 135
Мавзуга оид
17:16 / 05.09.2024
“Битта фарзанд” сиёсатидан сўнг: хитойлик аёллар ҳалигача болали бўлишни хоҳламаяпти
18:00 / 02.09.2024
Хорижда уйланиб олган эр, тангликда қолдирилган она ва калтакланаётган бола – асл айбдор ким?
17:48 / 12.08.2024
Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр... Харобадаги Жаннат
07:36 / 25.07.2024