Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорж Флойд 9 июнда Хьюстонда дафн этилади
АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида (Миннесота штати) полиция томонидан ушланиш вақтида жон берган афроамерикалик Жорж Флойд билан видолашиш маросими 8 июнда Хьюстонда (Техас штати) бўлиб ўтади, 9 июнда эса у шаҳар яқинидаги қабристонлардан бирида дафн этилади.
Марҳум билан барча ташриф этиши мумкин бўлган видолашиш маросими Хьюстондаги The Fountain of Praise черковида бўлиб ўтади. Бу ҳақидаги маълумот Fort Bend Memorial Planning Center дафн бюросининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган.
9 июнда эса Флойднинг оила аъзолари ва дўстларигина иштирок этадиган маросим ўтказилиб, шундан кейин Флойд Хьюстон яқинидаги Перленд шаҳарчасидаги мемориал қабристонда дафн этилади.
Дафн бюроси вакили маълумотларига кўра, Флойд Хьюстонда туғилиб, вояга етган.
Аввалроқ машҳур америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер Жорж Флойднинг дафн этилиши харажатларини тўлаб бермоқчилиги маълум қилинганди. Спортчи вакилининг таъкидлашича, Мэйуэзер марҳумнинг оила аъзолари билан боғланиб, ўз таклифига уларнинг розилигини олган.
Флойднинг ўлими АҚШда катта кўламли норозилик намойишлари бошланишига олиб келди. Кейинроқ намойишлар тартибизликларга айланиб кетди. Ҳозирда ушбу тартибсизликлар 140 дан кўпроқ шаҳарни қамраб олган.
Мавзуга оид
19:39 / 10.12.2022
Флойднинг ўлимида айбдор полициячига ҳукм ўқилди
09:05 / 28.07.2022
Жорж Флойд иши: АҚШда икки собиқ полициячи 3 ва 3,5 йилга қамалди
01:43 / 26.06.2021
Жорж Флойд ўлимига сабаб бўлган полициячи 22,5 йилга қамалди
09:43 / 21.04.2021