Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштирган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 27 май куни соат 22:30да Қарши шаҳри ИИО ФМБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбири ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Тадбир давомида 30 ёшли А.Н.нинг Қарши тумани “Тўқманғит” қишлоғи ҳудудидан ижарага олган уйи кўздан кечирилганида, ушбу уйда жами 11 туп яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимликни махсус идишларга экиб, парваришлаб, етиштириб келаётганлиги, шунингдек, ушбу ўсимлик баргларини қуритган ҳолда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Суд кимёвий экспертиза хулосасида А.Н.нинг яшаш хонадонидан олинган соф оғирлиги 188 грамм ўткир ҳидли ўсимликлар “каннабис” ўсимлиги эканлиги, соф оғирлиги 13,5 граммни ташкил қилган қуритилаётган ўткир ҳидли ўсимлик барглари эса “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 25,273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
08:25 / 18.03.2026