Ўзбекистон | 17:21 / 07.06.2020
22885
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3300дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Тошкент ва Навоийда жами 62 бемор коронавирусдан тузалгани ва шу вақтгача тузалганлар сони 3330 нафарга етгани тўғрисида маълумот берди. Бугун тузалганлардан бири арманистонлик ҳисобланади.

Бугун Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 32 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида 
4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 1 нафар, жами 62 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 23 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 56 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. 

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 8 эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 41 ёшда, ёши кичиги 20 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, 3 нафари Тошкент шаҳридан, Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятиларидан 2 нафардан, Сурхондарё, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Арманистон Республикасидан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 2018 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида олинса, 8 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан, Фарғона ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.

Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар аёл шифо топиб, Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1456 нафар ташкил қилмоқда.

Навоийда тузалган фуқаро (28 ёшли эркак) эса Зарафшон шаҳридан бўлиб, вилоятда соғайганлар сони 111 нафарга етди.

Шу тариқа, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 3330 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда республикадаги шифохоналарда 834 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид