20:21 / 07.06.2020
47300

Хитойда коронавирусга чалинганларни даволашга сарфланган маблағлар маълум қилинди 

Хитой ҳукумати коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ўртача 23 минг юан (3,2 минг доллар) сарфлаган. Бу ҳақда Хитой давлат кенгашининг “COVID-19’га қарши кураш: Хитойнинг хатти-ҳаракатлари” деб номланган Оқ китобида маълум қилинди.

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, 31 май кунига кўра 58 минг беморга кўрсатилган тиббий хизмат таняч тиббий суғурта ҳисобига қопланган. Умумий харажатлар 1,35 млрд юан ёки ўртача бир кишига 23 минг юаннни ташкил қилган.

“Оғир ҳолдаги беморларни даволашга ўртача 150 минг юан (21,2 минг доллар) сарфланган, ўта оғир ҳолдагиларни даволаш харажатлари бир киши учун 1 млн юандан (141 минг доллар) ошган. Бу харажатларнинг барчаси давлат томонидан қопланди”, дейилган ҳисоботда. 

Таъкидланишича, 31 майгача Хитойнинг марказий ва ҳудудий ҳокимиятлари коронавирусга чалинганларни даволаш, профилактика ва коронавирусга қарши бошқа чора-тадбирларга умумий ҳисобда 162,4 млн аюн (22,9 млрд доллар) сарфлаган.

Ҳужжатда Хитой ҳукуматининг коронавирусга қарши кураш бўйича 2019 йил 27 декабрдан бошлаб 2020 йил май охиригача амалга оширган барча хатти-ҳаракатлари келтириб ўтилган. Унда, шунингдек, Хитой ҳукуматининг пандемия ва унинг сабаблари борасидаги позицияси тушунтирилган. Бундан ташқари, Хитой эпидемияга қарши курашда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, коронавирусни ўрганиш, бошқа давлатларга ёрдам бериш, вакцина ишлаб чиқиш ва вирус келтириб чиқарувчи касалликнинг олдини олиш ва уни даволаш бўйича қандай чоралар кўришни режалаштираётгани баён қилинган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top