Жаҳон | 00:01 / 08.06.2020
37472
4 дақиқада ўқилади

Манба: Сергей Скрипаль ва қизи бошқа исм билан Янги Зеландияда яшамоқда

Россия марказий разведка бошқармаси (ГРУ) собиқ офицери Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Sunday Times нашри ҳукуматдаги юқори лавозимли амалдорга асосланиб ёзишича, улар айни дамда Янги Зеландияда яшамоқда.

TASS/YULIA SKRIPAL/FACEBOOK

Манбада ёзилишича, Скрипаллар бир йил давомида Британияда махфий разведка ташкилоти МИ-6 назоратида бўлиб тургач, Янги Зелендияга кетган. Скрипаль ва қизи бошқа исм-фамилия, янги паспорт билан Британиядан чиқариб юборилган. Уларга янги ҳаёт бошлаши учун етарлича пул ҳам берилган.

Маълум қилинишича, Скпираллар собиқ қўшнилари Росс Кэссиди ва Мо исмли қўшнилари билан ҳамон мулоқотда бўлиб туришади ва ўтган йил рождествода уларга манзил кўрсатмай совға юборишган. «Улар бизни ҳамон эслашлари ёқимли, аммо уларни яна кўрамиз деб ўйламайман», деган Кэссиди.

ГРУ собиқ офицери Сергей Скрипаль Британия фойдасига жосуслик қилгани учун Россияда қамалган. 2010 йилда эса АҚШда қўлга олинган бир неча россиялик жосусларга асирларни алмаштириш доирасида алмаштирилган ва Британияга кетган.

2018 йил 4 март куни Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Скрипаль Солсберидаги хиёбонда беҳуш ҳолда топилган. Кейинроқ маълум бўлишича, улар инсонни фалажлаштирувчи «Новичок» моддаси билан заҳарланган. Британия бу ишда Россияни айблайди. Айбловга кўра, жиноятни аслида ГРУ разведкачилари бўлган, лекин Британия ҳудудига Александр Петров (аслида офицер Александр Мишкин) ва Руслан Баширов (аслида полковник Анатолий Чепига) исми билан кирган одамлар содир этган.

Скрипалларнинг заҳарланиши Россия ва Британия муносабатларига салбий таъсир кўрсатди. Лондон россиялик 23 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди. Москва ҳам ўз навбатида шундай тарзда жавоб берди. Россия Скрипални заҳарлашда алоқаси борлигини рад этиб келади.

Скрипаллар Янги Зеландия, Канада ёки дунёнинг исталган нуқтасида бўлиши мумкин

ВВС рус хизмати мухбири Ольга Ившина бу борада шундай дейди:

«Скрипалларнинг Янги Зеландияга кетгани ҳақида хабарлар анча олдин маълум бўлганди. Аммо бу борада аниқ маълумот олиш имкони бўлмаганди. Ҳозир Times махсус хизматдаги одамга эмас, қандайдир «ҳукуматдаги юқори лавозимли амалдор»га асосланиб хабар тарқатган. Бунга эътибор бериш керак. Бу маълумотни берган одам махсус хизматлар билан ишлаш бўлимида эмас, сиёсий масалалар билан шуғулланадиган бўлимда ишлаши ҳам маълумотнинг аниқлигига таъсир қилади. Агар Скрипаллар чиндан Янги Зеландияга кетган ва бу операция қийинчилик билан амалга оширилган бўлса, у ҳақда ҳаммага хабар беришдан мақсад нима?

Янги Зеландия кичик давлат ва у ерда руслар АҚШ ёки Британиядагига қараганда анча кам. Скрипаль эса инглиз тилида сезиларли даражада русча акцент билан гаплашади. Янги Зеландия каби тинч мамлакатда собиқ разведкачи қизи билан келгани ҳақидаги хабар тезда тарқалиб, инглиз тилида русча акцент билан гапирувчи ва доим қизи билан юрувчи кекса одам жуда тез кўзга ташланган, уларни қўшнилари ҳам тезда пайқаб қолган бўларди.

Юзини ўзгартирган тақдирда ҳам уларни томоғида нафас олишни яхшилаш учун қўйилган трубадан қолган чандиқдан таниб олиш мумкин. Скрипаллар МИ-6 назоратидаги ёпиқ уйда бир умр яшашни хоҳламаслиги аниқ. Улар заҳарланишдан аввал ҳам, кейин ҳам оддий ҳаёт тарзини хоҳлашларини айтишган. Бундан ташқари, Юлия дўстлари билан тез-тез гаплашиб туриши маълум. Сергей эса камида икки марта Россиядаги онасига қўнғироқ қилгани ҳақида Times ёзганди.

Катта эҳтимол билан улар аллақачон янги қўшнилар топиб, янгича ҳаётни бошлаб юборган. Скрипаллар аниқ қаерда экани ҳақида ҳали бери ҳеч ким билолмаса керак...».

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди