19:51 / 12.06.2020
4649

Миллий Паралимпия ассоциацияси раисига янги ўринбосар сайланди

Шарифжон Мўминжонов Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.

Кеча, 11 июнь куни онлайн тарзда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди, деб хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
 
Йиғилишда Ассамблеянинг кун тартибига қўйилган асосий масала – Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига раис ўринбосари сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Иштирокчилар ушбу лавозимга тавсия этилган Шарифжон Фузаилович Мўминжонов номзодини бир овоздан маъқуллашди. Шу тариқа Шарифжон Мўминжонов Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.

Маълумот учун: Шарифжон Мўминжонов  1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

Олий маълумотли, Тошкент автомобиль йўллари институти ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотида турли лавозимларда ишлаган, 2018 йилдан жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Top