Ўзбекистон | 08:26 / 12.06.2020
60179
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўртача пенсия миқдори қанча?

1991 йил 1 январь ҳолатига пенсияларнинг ўртача миқдори 96 сўм 50 тийин бўлган бўлса, 2020 йил 1 май ҳолатига 747 480 сўмга етди.

2020 йил 1 май ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 734 230 нафарни ташкил қилган бўлса, 1991 йил 1 январь ҳолатига (2 158 995 нафарга) нисбатан 1 575 235 нафарга ёки 42,2 фоизга кўпайди.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий аҳоли сонидаги улушда ҳам ўсиш бор. 1991 йилда 10,4 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 11,0 фоизни ташкил қилиб, 0,6 фоизга ортган.

Пенсия ва нафақа олувчиларни ҳудудлар кесимида олиб қаралса, уларнинг 13,3 фоизи Тошкент шаҳрига, 12,3 фоизи эса Навоий вилоятига тўғри келади. Шунингдек, Тошкент, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Андижон вилоятларида 11 фоиздан ортиқ ва Хоразмда 11,0 фоизни ташкил этади.  Бошқа ҳудудларнинг 9 фоиздан 10 фоизгача бўлган аҳолиси пенсия ва нафақа олувчиларга тўғри келади.

Аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсия ва нафақа олувчиларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда республика фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон президентининг фармонларига асосан 1991-2020 йилларда пенсия ва нафақаларнинг миқдори 64 маротаба оширилди. 1991 йил 1 январь ҳолатига пенсияларнинг ўртача миқдори 96 сўм 50 тийин бўлган бўлса, 2020 йил 1 май ҳолатига 747 480 сўмга етди.

Мавзуга оид