16:36 / 12.06.2020
34781

Тошкентда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 18 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 12 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4837 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари пойтахтимизда (шундан 14 ҳолатда аҳоли, 2 ҳолатда эса карантинда тиббий кузатувда бўлган фуқаро орасида) қайд этилган бўлса, 2 нафари Литвадан Чиноз туманидаги чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида жами 63 нафар беморга жавоб берилди ва шу вақтгача тузалганлар сони 3700 нафарга етди. 

Ҳозирда шифохоналарда 1118 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top