Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржада сотилган шакар ва бензин ҳажми очиқланди
Ўтган ҳафта давомида, 8 – 14 июнь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"нинг барча савдо платформаларида 1,2 трлн сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,7 фоизга кўп.
Бунда сотувларнинг 89,4 фоизи - биржа савдолари, 4,4 фоизи - кўргазма-ярмарка савдолари, 5,8 фоизи - электрон давлат харидлари ва 0,3 фоизи - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 29,6 фоизга кўпайиб, 526,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 17,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 995 та авторақамлар сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,1 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 15,0 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 42,8 фоизи иккинчи, 39,3 фоизи учинчи, 0,8 фоизи тўртинчи, 1,2 фоизи бешинчи ва 0,9 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали 4,5 фоиз ўсиш билан жами 1,1 трлн сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 3 091,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 904,0 тоннаси, яъни 29,2 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 41 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9,02 млн сўмдан 9,2 млн сўмгача, яъни 2,2 фоизга ўсди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 1,5 фоиз ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 9,7 млн сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада шакарга бўлган талаб сезиларди даражада тикланганлиги боис, ушбу маҳсулот бўйича биржа савдолари жонланди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 6 000,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 5 258,0 тоннаси, яъни 87,6 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 97 харидор иштирок этди, бу аввалги ҳафтага нисбатан 80 иштирокчига кўп.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5,3 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача, яъни 3,9 фоизга кўтарилди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан 2,3 фоиз ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 5,4 млн сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 193 334,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 19 342,1 тоннаси, яъни 10,0 фоизи сотилди.
Биржа савдоларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть базалари, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар иштирок этишди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3,4 млн сўмдан 3,5 млн сўмгача, яъни 1,5 фоизга кўтарилди.
АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 0,7 фоизга пасайиб, бензиннинг бир тоннаси учун 3,5 млн сўмни, АИ-91 бензинни нархи деярли ўзгармади ва 4,4 млн сўмни ташкил этди.
Мавзуга оид
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
23:08 / 09.04.2026
“Вақт йўқотяпмиз” — ҳайдовчилар заправкаларда нақд тўловнинг тўхтатилгани ҳақида
22:24 / 07.04.2026
Биржадаги охирги 2 савдо сессиясида дизел нархи 17,5 фоизга қимматлашди
09:04 / 03.04.2026