10:03 / 16.06.2020
30011

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5300га яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 30 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5293 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган», дейилади хабарда.

15 июнь куни 183та янги ҳолат қайд этилди, 76 киши соғайди ва жами тузалганлар сони 4019 нафарга етди.
 
Ҳозирда шифохоналарда 1255 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top