Бугун 68 бемор коронавирусдан тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида яна 33 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 4199 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 15 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва ўз уйларига кузатилди.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2130 нафарга етди.
Бундан аввалроқ Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилгани хабар қилинганди.
Шу тариқа, бугун 68 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 4199 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022