17:00 / 18.06.2020
23150

Ётоқ яраларнинг замонавий профилактикаси

Ўзбекистонда шундай одамлар борки, биз уларни кўчаларда жуда кам кўрамиз. Булар ногиронлар, оғир беморлар, кексалар, жисмоний имкониятлари чекланганлиги туфайли алоҳида парваришга муҳтож инсонлардир. Замонавий жамият бундай инсонларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади.

Улар учун турли хил реабилитацион дастурлар тузиш, ижтимоий мослашувлари учун кўмак бериш жараёнида васий деган тушунча пайдо бўлган. Бугун айнан мана шу мавзуни батафсил муҳокама қилишни хоҳлардик.

Алоҳида эътиборга муҳтож яқинларини парваришлаётган инсонлар қандай вазиятларга тушадилар ва нималарга дуч келадилар?

Алоҳида парвариш деганда бир кишини овқатлантириш, ҳаракатланишига кўмаклашиш, гигиеник масалаларда ёрдам бериш кабилар тушунилади. Овқатлантириш бўйича ҳаммаси оддий ва тушунарли бўлса, ҳаракатланишда ногиронлар аравачаси, юришга кўмаклашувчи воситалар, ҳассалар каби айрим кўмаклашувчилар бор.

Гигиеник жиҳатдан эса махсус воситалар пайдо бўлганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Улар ёрдамга муҳтож одамнинг ҳаётини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Гигиеник муолажалар васийлар учун қўлланмаларда бир неча асосий пунктларга бўлинган:

1) Терини тозалаш;

2) Тери активацияси ва регенерацияси;

3) Терини ҳимоялаш;

Тери инсон организмида: нафас олиш, ҳимоя ва организмдан кераксиз моддаларни чиқариш каби қатор вазифаларни бажаради. Ҳаракатланиш дисфункцияси сингари нуқсонга учраган кишида тери қуруқшаши, эластик ва регенератив хусусиятлари пасайиши кузатилади. Бу эса ўз навбатида ётоқ яралар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Гап шундаки, инсон танаси тўқималари жуда эластик деворларга эга капиллярлар ёрдамида кислородга тўйинади. Мунтазам ўтириш ёки ётиш натижасида уларнинг босим остида қолиши қон айланишининг сусайиши ёки ҳатто бутунлай тўхтаб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай пайтда ётоқ яралар профилактикаси даволаш жараёнининг ажралмас қисмига айланади.

Беморларнинг нотўғри парвариши вазиятни янада чуқурлаштириши мумкин. Ахир тўғри ва мунтазам парвариш оғир беморларда ётоқ яралар профилактикасида муҳим шартдир.

Кундалик парваришлашда терини тозалаш учун сув билан ювиб ташлаш шарт бўлмаган кўпиклар ва чўмилиш учун лосьонлар қўлланилади. Айни ҳолатда нега сув ва совун тўғрисида гапирмаяпмиз? Гап шундаки, оғир беморни ҳар куни чўмилтириш жисмонан жуда мураккаб ва айрим босқичларда ҳатто мумкин ҳам эмас. Аммо тозалик ҳам беморнинг соғайиши ва кайфиятида муҳим ўрин тутади.

Энди васийлар учун ажойиб янгилик бор!

Ўзбекистонда Seni Care воситаси пайдо бўлди. Яқингача ҳам васийлар парваришлаш воситаларини хориждан буюртма қилиб келтиришар эди ва бу ўзига яраша ноқулайлик туғдирарди.

Оғир беморлар учун ишлаб чиқилган бу маҳсулот ётоқ яралар профилактикаси билан бирга териси сийдик ва ахлат каби ажралмаларга мунтазам тегиб турадиган инсонларга қўл келади.

Маҳсулот васийлар ва оғир беморлар билан мунтазам ишловчи хоспислар ходимлари фикрлари ҳамда талаблари асосида тайёрланган.

Seni Care парваришловчи воситаларининг барчаси инсон терисига юқори сифатда парвариш қилиш ва ётоқ яраларнинг олдини олиш имконини беради.

Тозалашнинг дастлабки босқичда сувсиз терини ювиш, айниқса тагликларни алмаштириш вақтида турли хил ифлосликларни тозалашда Seni Care кўпикни таклиф қиламиз. У баданнинг ифлосланган жойига сепилади ва барча қуриган кирларни эритиб олиши учун 1-2 дақиқа кутилади. Кейин сочиқ ёки салфетка ёрдамида қаттиқ босмай ва ишқаламай артиб олинади ҳамда шу тарзда жароҳатланишнинг олди олинади.

Кўпик таркибида пантенол, зиғир биокомплекси, зайтун мойи мавжуд ва бу терини намлантириш билан бирга яллиғланишнинг ҳам олдини олади.

Шунингдек, кўпик таркибида – SINODOR мавжуд бу компонент сийдик на ахлатни  нохуш ҳидини бартараф қилади.

Иккинчи босқич сифатида биз тери регенерацияси ва фаоллашишини белгиладик. Бу босқич ётоқ яралар профилактикасида жуда муҳим ҳисобланади. Бунда беморни тескари ўгириб, ётоқ яралар пайдо бўлиши эҳтимоли бор соҳалар – бел, елка, думбалар ва товонлар кабиларда енгил уқалаш тавсия қилинади.

Массаж муолажалари жараёнида қон айланишини яхшилаш учун Seni care фаоллаштирувчи (активация) гелини суриш тавсия қилинади. Унинг таркибида Гуарана экстракти, камфора ва кофеин мавжуд ҳамда бу унсурлар капиллярлар микроциркуляциясини яхшилайди. Бисаболол тери регенерациясига ёрдам беради, глицерин намлигини оширади ва массаж жараёнида силлиқликни кучайтиради.

Учинчи босқичда эса терини сийдик, ахлат ва сифатсиз сўрилувчи маҳсулотлардан ҳимоялашдан иборат. Seni care маҳсулотлари орасида ётоқ яралар профилактикаси учун рух оксидли ҳимоя креми мавжуд. Рух оксиди яра пайдо бўлиш ҳудудларида яллиғланиш ва безиллашни бартараф қилади. Крем таркибидаги ланолин сув қочирувчи қоплам ҳосил қилади.

Профессионал косметик воситалар беморлар парваришини сифатли ва қулай амалга ошириш имконини беради ҳамда васийлар ҳаётини енгиллаштиришда қўл келади. Бу ўз навбатида алоҳида эътиборга муҳтож беморларнинг муаммолари ечимига хизмат қилади.

Маҳсулот ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтиш кифоя:

instagram.com/seni.uz

Seni Care маҳсулотларини қуйидаги ҳаволалар орқали харид қилишингиз мумкин:

t.me/OxyMedbot
instagram.com/savii_dorixona
express24.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top