Жамият | 10:22 / 22.06.2020
6351
1 дақиқада ўқилади

Хоразмдаги давлат активи 95,9 млрд сўмга сотилди

Бошланғич нархи 94 млрд. сўм бўлган ушбу объектнинг маълумотлари билан 1000дан ортиқ фуқаро танишган. 

Онлайн аукционда Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги "Тикувчилик мажмуаси" 95,9 млрд.сўмга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 1996 йилда қурилган мазкур объект "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасига жорий йил 22 май куни чиқарилган эди. Бошланғич нархи 94 млрд. сўм бўлган ушбу объектнинг маълумотлари билан 1000 дан ортиқ фуқаро танишган. 

Билдирилишича, объектни "GURLAN GLOBAL TEKS" МЧЖ ютиб олди.

Мавзуга оид