21:29 / 25.06.2020
9898

ЖССТ дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашаётганини маълум қилди

Айни вақтда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 9,6 млнга яқинлашган, ундан вафот этганлар сони 486,3 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашаётганини маълум қилди.

"Европадаги вазият яхшиланган бўлса-да, бутун дунё бўйича вазият ёмонлашмоқда. Пандемиянинг дастлабки ойида 10 мингдан камроқ ҳолат ҳақида хабар қилинган бўлса, охирги ойда қарийб тўрт миллионта ҳолат қайд этилди. Келаси ҳафтада касалликка чалинишлар 10 миллионга, қурбонлар сони эса 500 мингга етиши кутилмоқда", - деди ЖССТ бош директори Европарламентдаги чиқишида.

Охирги маълумотларга кўра, айни вақтда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 9,6 млнга яқинлашган, ундан вафот этганлар сони 486,3 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Кейинги ҳафталарда қатор мамлакатларда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани маълум қилинди.

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринда - 2,4 млн ҳолат, вафот этганлар сони 124,4  мингдан ортиқ.

Иккинчи ўринда Бразилия турибди  - мамлакатда охирги сутка давомида 41 мингга яқин кишида COVID-19 аниқланди, 1,1 минг киши вафот этди.

Top