Жамият | 11:56 / 26.06.2020
3236
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хусусий мультипликация студияларини ривожлантириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда мультипликация соҳасини ривожлантириш ҳақида таклиф берилди.

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда мультипликация соҳасини ривожлантириш ҳақида петиция эълон қилинди.

“Мультипликация бўйича ривожланган давлатлардан жуда орқада қолганимиз ҳеч кимга сир эмас. Чет эл мультфильмларини нафақат болажонлар, балки катталар ҳам севиб томоша қилишади. Улардаги жонзотларнинг реал ҳаётдагидек жонлантириб кўрсатишганда эса мультфильмни яратишда улкан меҳнат сарфлангани намоён бўлади. Ўзбек халқ эртаклари, афсоналаридаги қаҳрамонлар ва улуғ аждодларимизнинг қилган эзгу ишларини мультфильмлар ёрдамида болаларимизга намойиш этсак мақсадга мувофиқ бўлар эди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мультипликация студияларини кенгайтириш, соҳадаги рақобатни ошириш, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси ҳамда техникаларини қўллаш мақсадида давлат томонидан хусусий мультипликация студияларини ривожлантириш таклиф қилинган.

Мавзуга оид