Ўзбекистон | 16:33 / 29.06.2020
6512
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 5400дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Сурхондарёдаги тиббиёт муассасаларида 97 бемор соғайиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 5426 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

«Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 41 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 34 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, жами 97 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида дан тузалганлар сони 3194 нафарни ташкил қилмоқда. 

Сурхондарё вилоятида эса каронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 65 нафарга етди», дейилади вазирлик хабарида.

Эндиликда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 5426 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда шифохоналарда 2583 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид