Ўзбекистон | 17:02 / 29.06.2020
44309
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари кескин ўсиб, қарийб 8200га етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 83 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 29 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8199 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Бухоро вилояти (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида)  ва яна 1 нафари Жиззах вилоятида карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 251та янги ҳолат аниқланди (бу куннинг бу вақтигача қайд этилган ҳолатлар бўйича энг юқори натижа, кунлик рекорд эса 25 июнь куни қайд этилган - 276 ҳолат), Тошкент ва Сурхондарёда жами 97 бемор соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 5426 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 2750 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид