Ўзбекистон | 10:02 / 02.07.2020
35305
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 8900дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 123 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 2 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8904 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

1 июль куни Ўзбекистонда 278та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди,  Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида жами 165 бемор тузалиб чиқди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 5847 нафарга етди.

Ҳозирда шифохоналарда 3030 нафар бемор даволанмоқда, улардан 16 нафари оғир, 9 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид