22:54 / 02.07.2020
8047

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 6 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Навоийда яна 142 бемор коронавирусдан фориғ бўлиб, шу вақтгача Ўзбекистонда касалликдан тузалиб чиққанлар сони 6000 нафардан ошгани ҳақида хабар берди.

«Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 73 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 23 нафар, шаҳар 1 сон клиник шифохонасида 11 нафар ва Навоий  вилоятида 12 нафар, жами 142 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди», дейилади вазирлик хабарида.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3625 нафар бемор соғайди. 

Навоий вилоятида шу вақтгача коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 283 ҳолат қайд этилган, эндиликда касалликдан тузалганлар сони 252 нафарга етди. Айни вақтда вилоятдаги шифохоналарда 31 бемор даволанмоқда.

Бундан аввалроқ, Қашқадарёда 45 бемор касалликдан тузалгани хабар қилинганди.

Шу тариқа, бугун айни пайтгача жами 187 нафар бемор Covid-19’дан тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 6034 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top