Ўзбекистон | 16:43 / 03.07.2020
4821
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 6200га яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Намангандаги тиббиёт муассасаларида 127 бемор соғайиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 6100дан ошгани ҳақида хабар берди.

«Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 4 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 101 нафар, Наманганда 5 нафар, жами 127 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди», дейилади хабарда.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3747 нафар бемор соғайди. 

Наманган вилоятида шу вақтгача коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 301 ҳолат қайд этилган, эндиликда касалликдан тузалганлар сони 286 нафарга етди. Айни вақтда вилоятдаги шифохоналарда 11 бемор даволанмоқда.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 6161 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид