Жамият | 07:56 / 03.07.2020
6625
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари тайинланди

Ушбу лавозимда Сардор Абдуллаев фаолият юритади. 

Тошкент шаҳар ҳокимининг 609-сонли қарори билан пойтахт ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - департамент раҳбари тайинланди.

Ушбу лавозимда бугунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятининг мудири вазифасида ишлаб келган Сардор Абдуллаев фаолият юритади. 

Сардор Абдуллаев 1983 йил 27 декабрда Тошкент вилоятида туғилган. 2001-2007 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган.

Мавзуга оид