17:11 / 05.07.2020
32678

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 10 мингга яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 107 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 5 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9936 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 59 нафари аҳоли орасида), қолган 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 228та янги ҳолат қайд этилди. Шундан 67таси аҳоли орасида.

Шунингдек, Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 6446 нафарга етган.

Айни вақтда шифохоналарда 3457 бемор даволанмоқда. Шундан 15 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top