15:03 / 06.07.2020
12075

Бельгиялик профессор: «Биз пандемиянинг бошланиш нуқтасида турибмиз»

Бельгиялик микробиолог, профессор ҳамда Эбола ва ОИТС бўйича мутахассис Питер Пиот йил бошида коронавирусга чалиниб тузалганди. У ўз тажрибаси асосида COVID-19 ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Getty Images

Энг аввало, ҳозирги инқироз – ижтимоий, деб ҳисоблайди Пиот. Олимнинг фикрича, коронавирус бўйича расмий статистика аслидагидан анча камайтириб кўрсатилмоқда. Унинг тахминига кўра, бутун дунё бўйича касалланганлар 20 миллионга яқин.

«Ҳақиқат шундаки, биз пандемиянинг бошланишида турибмиз. Инфекцияга чалинувчан инсонлар бор экан, вирус юқаверади, чунки у яшаши учун бизнинг ҳужайраларимиз керак», – деди у. Унинг тахминига кўра, пандемия бир неча йил давом этиши мумкин.

Пиот вакцина юз фоиз самарали бўлишига шубҳа қилмоқда ва имкон борича ижтимоий масофаланишга риоя қилишга чақирди.

Америкалик олимлар аввалги грипп эпидемияларининг ривожланиш суръатлари ва коронавирус тарқалиши тезлигини ўрганиб чиқди ва COVID-19 тарқалиши яқин бир ярим-икки йил ичида тўхтамайди деган хулосага келди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top