Жаҳон | 19:56 / 09.07.2020
13884
1 дақиқада ўқилади

Пандемия келтириб чиқарган очарчилик коронавирусдан кўпроқ қурбонга олиб келиши мумкинлиги айтилди

Коронавирус пандемияси минглаб одамларнинг очарчиликдан ўлишига олиб келиши мумкин бўлган иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди.

Фото: EPA

2020 йил охиригача пандемия сабабли очарчиликдан коронавирусдан кўпроқ одам вафот этиши мумкин. Бу ҳақда дунёда очарчиликка қарши кураш олиб борувчи халқаро уюшма Oxfam маълум қилди. 

“Oxfam йил охиригача кунига 12 минг одам коронаинқироз билан боғлиқ очарчиликдан, яъни коронавируснинг ўзидан кўпроқ одам ўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда”, дейилган хабарда.

Очарчиликка бир қатор омиллар, жумладан ишсизлик, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларининг карантиндан кўрадиган зарар, ёрдамни етказишдаги қийинчиликлар олиб келади.

Oxfam дунёнинг бу муаммо олдида энг ожиз давлатлари ва ҳудудларини санаб ўтган: Яман, Конго, Афғонистон, Венесуэла, Африканинг Саҳрои Кабирдан пастки қисми, Жанубий Судан, Судан, Сурия ва Гаити.

Мавзуга оид