Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливиянинг вақтинчалик президенти коронавирусга чалинди
Фото: Reuters
Боливиянинг вақтинчалик президенти Жанин Аньес коронавирусга чалинди. Бу ҳақда унинг ўзи твиттерда маълум қилди.
“Менда коронавирусга таҳлил натижаси мусбат чиқди. Мен яхшиман, яккаланган ҳолда ишни давом эттираман. Келинг, биргаликда олға борамиз”, деб ёзган Аньес.
У ўз хабарига илова қилган видеода охирги вақтда кўплаб боливиялик амалдорлар коронавирусга чалингани сабабли таҳлил топширишга қарор қилганини айтган. Яқин 14 кун давомида у янги таҳлил топширмагунча интернет ёрдамида уйидан ишлайди.
CNN телеканалининг хабар беришича, охирги кунларда камида 4 нафар боливиялик юқори лавозимли амалдор, жумладан соғлиқни сақлаш вазири Мария Эйди Рока коронавирусга чалинган.
Аньес Лотин Америкасида коронавирусга чалинган 3 давлат раҳбари бўлди. Аввалроқ вирус Бразилия президенти Жаир Болсонару ва Гондурас президенти Хуан Орландо Эрнандесда аниқланганди.
Охирги маълумотларга кўра, Боливияда коронавирусга чалинганлар сони 43 мингга яқинни, ундан вафот этганлар 1,5 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
18:51 / 17.12.2024
Боливия прокуратураси собиқ президент Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер берди
22:37 / 27.10.2024