БМТ бош котиби Озарбойжон ва Арманистонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Озарбойжон ва Арманистонга мурожаат қилиб, тўқнашувларга барҳам бериш ҳамда зиддиятни таранглашмаслиги учун музокараларни бошлашга чақирди. Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
“Бош котиби ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва барча иштирокчи томонларни вазиятни юмшатиш бўйича чоралар кўришга, шунингдек, фитнали саволлардан ўзини тийиб туришга чақиради”, - дейилади баёнотда.
12 июл куни Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари чегаранинг республика қисмига артиллериядан фойдаланган ҳолда ҳужум қилишга уринганлигини хабар қилди. Вазирлик жанглар душанбага ўтар кечаси ҳам давом этганини билдирди. Оқибатда 4 нафар озарбойжон аскари ҳалок бўлган, 4 киши ҳарбий яраланган. Ўз навбатида, Арманистон мудофаа вазирлиги ахборот хизмати, чегарадаги вазият Озарбойжон томонининг уринишларидан сўнг кескинлашганини билдирди. Ереван маълумотларига кўра, 2 полициячи ва 3 нафар ҳарбий хизматчи енгил жароҳат олган.
Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият 1988 йил феврал ойида Тоғли Қорабоғ туфайли келиб чиққан. Ўшанда, Тоғли Қорабоғ автоном вилояти Озарбойжон ССР таркибидан чиққанини эълон қилган эди. 1992-1994 йиллардаги қуролли можаро оқибатида Озарбойжон Тоғли Қорабоғ ва унинг яқинидаги 7та туман устидан назоратни йўқотди. 1992 йилдан буён зиддиятга тинч йўл билан барҳам бериш борасида музокаралар ўтказиб келинади.
Мавзуга оид
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024