Жаҳон | 09:46 / 14.07.2020
34808
2 дақиқада ўқилади

Олимлар коронавирусдан ҳимоя қилувчи маҳсулотларни санаб беришди

Фото: Carsten Rehder / TASS / DPA

Франциянинг Монпелье университети олимлари тузланган карам, кимчи ва сут-қатиқ маҳсулотлари коронавирусдан ҳимоя қилишда ёрдам беришини таъкидлашмоқда. Бу ҳақда The Sun газетаси хабар берган.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, коронавирусдан ўлим ҳолатлари паст бўлган мамлакатларда карамнинг турли кўринишлари севиб ейилар экан. Германия ва Жанубий Корея аҳолиси менюсида тузланган карам ва кимчи — ферментланган сабзавотлар асосидаги таом мунтазам иштирок этади. Уларнинг таркибида иммунитетни мустаҳкамловчи ва организмга инфекция тушишига монелик қилувчи антиоксидантлар мавжуд бўлиб, шунингдек коронавирусни оғир формада ўтиши эҳтимолини ҳам пасайтиради. Шунинг учун бу мамлакатларда COVID-19га чалингандан сўнг одамлар кўпроқ шифо топишмоқда.

Коронавирус инфекциясидан ўлим даражаси шунингдек Греция, Болгария ва Туркияда ҳам қайд этилмоқда. Бу мамлакатларда аҳоли йогуртни севиб истеъмол қилишади. Бу сут-қатиқ маҳсулоти таркибида ҳам антиоксидантлар бор, бироқ карам тузламасидагига нисбатан камроқ.

Мутахассисларнинг фикрича, миллатлар ўртасида коронавирусдан иммун ҳимояси борасида парҳез бош фарқловчи бўлиши мумкин. Ўлим даражаси кам бўлган мамлакатларда маҳаллий аҳоли кўп миқдорда тузланган карам ёки йогурт каби ферментланган таомларни ейишади, шунингдек қатиқ ичишади.

Аввалроқ, июнь ойида испаниялик диетолог Алехандро Кановас нафас олиш тизими ва бутун организмни мустаҳкамлаш учун озиқ-овқат рационига бир қатор оддий маҳсулотларни киритишни тавсия этган эди. Унинг сўзларига кўра, ана шундай маҳсулотлардан бири товуқ тухумидир.

Мавзуга оид