Жамият | 11:00 / 15.07.2020
10352
4 дақиқада ўқилади

Уй ва бинолар қурилишида сифатли иссиқлик изоляцияларини танланг

Азал-азалдан одамлар хонадонда иссиқликни сақлаб қолишга ҳаракат қилиб келишган. Бугунги кунда ҳам ушбу муаммо ҳануз долзарб саналади. Теплоизоляция (иссиқлик изоляцияси) – уйларда максимал қулай микроиқлимни яратиш, ташқаридан кирувчи иссиқликни сақлаш ва ички муҳитдаги иссиқлик йўқолишини олдини олишда кенг қўлланилувчи материалдир. 

Янги қурилаётган турар-жой мажмуалари, катта бинолар ва қувур ўтказгичлар қурилишини махсус иссиқлик изоляцияси ҳом-ашёларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар қурилиш жараёнида газобетон, ғишт, оҳаклар ва бошқа харажатларни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.   

Ўзбекистонда 2017 йилдан бери фаолият олиб бораётган Izobubble МЧЖ экологик тоза, юқори сифатли изоляция материалларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Замонавий техника воситалари ёрдамида ишлаб чиқарилувчи иссиқлик изоляциялари кўп босқичли сифат назоратидан ўтади ва фойдаланишга топширилади. 

 

Izobubble иссиқлик изоляциялари хонадон ва катта объектлар қурилишида муносиб танлов бўла олади. Материалнинг асосий афзалликларини қайд этиб ўтамиз: 

Намлик ва парланишдан тўлиқ ҳимоя

Ўтказилган қатор тажрибалар натижасида материал деярли сувни шимиб олмаслиги аниқланди. Шу сабабли у гидроизоляция воситаси сифатида ҳам фойдаланишга учун мос келади. Ҳаттоки, энг ингичка қатламли материалларда ҳам 2 фоиздан ошмайдиган сувни сингдириш хусусияти мавжуд. 

 

Шовқин изоляция хусусияти.

IZOBUBBLE материаллари қалинлиги кам бўлганлиги ва паст динамик мустаҳкамликка эгалиги сабабли турли шовқинларни сездирмайди. 

 

Экологик хавфсизлик

IZOBUBBLE компаниясининг иссиқлик изоляцияларини ишлаб чиқаришда атмосферадаги азон қатламига зиён келтирувчи фреон, хавфли газдан фойдаланилмайди. Материаллар юқори сифатли полимер хом-ашёси асосида ишлаб чиқарилади ва ҳеч қандай кимёвий реакцияга киришмайди. Шунинг учун, бетон, цемент, оҳак, ёғоч, гипс каби бошқа қурилиш воситалари билан бирга қўллаш мумкин. 

Чидамлилик

Маҳсулот исталган микробиологик таркиб муҳитида гигиена талабларига чидамли бўлиб, ўз мустаҳкамлигини йўқотмайди. IZOBUBBLE ўз хусусиятларини 90 йил давомида ҳам сақлаб қолади ва биноларни иситишда узоқ муддатгача хизмат қилади.

 

Технологик қулайлик

Материалларни жуда тез ва осон таъмирлаш мумкин. Монтаж учун бор-йўғи пичоқ, степлер, алюминий скотч ва рулетка бўлса кифоя. 

 Ҳозирги кунда IZOBUBBLE компанияси “Discover Invest”, “ENTER Engeneering Pte.Ltd”, “Uz Shahar Qurilish Invest”, “Qishloq Qurilish Invest” каби етакчи қурилиш компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. IZOBUBBLE МЧЖ қурилиш компаниялари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва мижозларга энг сифатли ҳамда мукаммал маҳсулотлар етказиб бериш йўлида тинимсиз изланиш олиб бормоқда. Иссиқлик изоляциялари турини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш сифатини янада мукаммаллаштириш – компаниянинг истиқболдаги режаларидан бири ҳисобланади. 

 

IZOBUBBLE МЧЖ Сирдарё вилояти Сардоба туманида барпо этилувчи янги уйлар учун махсус чегирма (20 фоиз) асосида иссиқлик изоляцияларини етказиб бермоқда. Компания биноларни сифатли ва ҳамёнбоп изоляция материаллари билан таъминлашда ҳамкорлик қилишга тайёр.

Маҳсулотлар турлари ва компания ҳақида қўшимча маълумотларни қуйидаги сайт орқали олиш мумкин: izobubble.uz/ru

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 74 уй.

Мурожаат учун: +998 90 905 04 89  |  +998 90 970 65 68

Реклама ҳуқуқи асосида