Жамият | 20:49 / 17.07.2020
16526
1 дақиқада ўқилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи вафот этди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Санжар Абдуқодиров 40 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қонун ҳужжатларини ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Санжар Абдуқодиров ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

«Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзининг етук ва тажрибали мутахассисидан айрилди… Кимгадир ака, ука, дўст ва ҳамкасб бўлган яқин қадрдонимиз биз сизни соғинамиз! Илоҳим оҳиратингиз обод бўлсин!», дейилади қўмита хабарида.

Санжар Абдуқодиров 1980 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Наманган муҳандислик иқтисодиёти институти ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Кўп йиллар давомида Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, Давлат мулки қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ишлаган.