Жаҳон | 09:19 / 19.07.2020
15663
2 дақиқада ўқилади

Дунёда коронавирус қурбонлари сони 600 мингдан ошди

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, ўлимларнинг аксар қисми АҚШ, Бразилия ва Буюк Британия ҳиссасига тўғри келади.

© AP Photo/Pavel Golovkin

Дунёда коронавируснинг янги туридан зарарланиш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 600 435 нафарга етди. Жонс Ҳопкинс университети жаҳон мамлакатларининг федерал ва маҳаллий ҳукуматлари маълумотлари асосида умумий статистикани янгилади.

Унга кўра, ўлимларнинг асосий қисми АҚШ (139,9 мингдан ошиқ), Бразилия (78,7 мингдан ошиқ) ва Буюк Британия (45,3 мингдан ошиқ) ҳиссасига тўғри келади.

Айни вақтгача дунёда коронавирус аниқланиш ҳолатлари сони 14,2 миллиондан ошиб кетган.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг аксарияти АҚШ (3,6 миллиондан ортиқ), Бразилия (2,04 миллион), Ҳиндистон (1,039 миллион), Россия (758 минг) ҳамда Перу (345 минг) ҳисобига тўғри келмоқда. Шунингдек, Covid-19 билан касалланиш ҳолатлари энг кўп қайд этилган 10 та давлат қаторидан қуйидаги мамлакатлар ҳам ўрин олган:

  • Жанубий Африка — 337,5 минг;
  • Мексика — 331 минг;
  • Чили — 326 минг;
  • Буюк Британия — 394,8 минг;
  • Эрон — 269 минг.

Коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолатлар 2019 йил охирида  Хитойнинг марказий қисмида қайд этилган ва 2020 йил февралидан бутун дунё бўйлаб тарқала бошлаган. Март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни пандемия деб тан олган.

Мавзуга оид