Ўзбекистон | 23:54 / 20.07.2020
79198
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: 11 ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди

20 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 562тага ошиб, жами касалланиш ҳолатлари сони 17314тага етди.

«Шу йилнинг 20 июль куни мамлакатимизда 562 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 63 нафари Карантин муассасаларида, 499 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун республиканинг 11 ҳудудида янги ҳолатлар аниқланди.

20 июль, янги ҳолатлар

  • Карантин марказида – 63 нафар;

Профилактика мақсадида ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида - 499

  • Тошкент шаҳрида 365 нафар;
  • Андижон вилоятида 32 нафар;
  • Наманган вилоятида 26 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 23 нафар;
  • Жиззах вилоятида 13 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 11 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 10 нафар;
  • Фарғона вилоятида 6 нафар;
  • Навоий вилоятида 5 нафар. 
  • Самарқанд вилоятида 4 нафар;
  • Тошкент вилоятида 4 нафар.

Тузалганлар (+184)
Бугун Ўзбекистоннинг 5 ҳудудида жами 184 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 9463нафарга етди.

  • Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 69 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 46 нафар;
  • Андижон вилоятида 44 нафар;
  • Бухоро вилоятида 14 нафар;
  • Жиззах вилоятида 11 нафар. 

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 4 ўлим қайд этилиб, жами ўлим ҳолатлари сони 91тага етди.

Айни пайтда 7760 нафар бемор даволанмоқда, улардан 79 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 361 нафар, стационар карантинда эса 24 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид