15:00 / 24.07.2020
20631
Реклама

Жаҳон бренди бўлмиш TECNO Mobile смартфонлари Ўзбекистонда сотувга чиқди

Фото: TECNO Mobile

TECNO Mobile энди Ўзбекистонда – сотувлар аллақачон бошланган

Ўзбекистоннинг смартфонлар бозорида янги маҳсулот: энди истеъмолчилар машҳур TECNO Mobile брендининг марказдан суратга олувчи камерага эга қурилмаларини харид қилишлари мумкин.

2006 йилда Ҳонгконгда асос солинган TECNO Mobile бугунги кунда дунёнинг 60 дан ортиқ ривожланаётган бозорларида тақдим этилган. Бренд нафақат ўзининг ишлаб чиқариш қувватига, балки Р&Д марказларига ҳам эга. Шунингдек, у сўнгги ўн йилликда тадқиқотлар соҳасига жиддий сармояларни амалга оширди ва такомиллаштирилган камералар, юқори сифатли экранлар ва катта сиғимли батареяларга эга арзон ва сифатли телефонлар яратиш бўйича бозорда ўз ўрнини топди.Сўнгги йилларда бренд доимий равишда ўсди ва дунёдаги энг йирик смартфонлар етказиб берувчилари ўнталигидан жой олди ҳамда юқори сифатли АИ-камерали арзон ечимларни ишлаб чиқиш бўйича мутахассисга айланди.Бугунги кунда TECNO Mobile турли хил даромад даражасига ва эҳтиёжларига эга бўлган мижозлар учун замонавий, мослаштирилган мобил қурилмаларни таклиф этмоқда ва бу унинг асосий бизнес фалсафаси ҳисобланади.

TECNO Mobile маҳсулотлар портфели смартфонлар, мобил телефонлар, аксессуарлар, планшетларни ўз ичига олган.

2016 йилдан буён TECNO Mobile Англиянинг “Manchester City” футбол клубининг расмий ҳамкори ҳамда планшетлар ва смартфонлар етказиб берувчиси ҳисобланади.

TECNO Mobile смартфонларининг муҳим афзаллиги бу – 13 ойлик кенгайтирилган кафолат муддатига ва бутун дунё бўйлаб барча қурилмалар учун кафолатдан кейинги расмий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратгани. Бундан ташқари, компаниянинг смартфонлари Google Mobile Services (GMS) томонидан сертификатланган. Бу эса қурилмаларнинг Googleʼнинг барча талабларига жавоб беришини ва телефонларга ўрнатилган операцион тизим доимий равишда ва ўз вақтида янгиланиши ва тўғри ишлашининг тасдиғидир.

TECNO Mobile смартфонлари моделлари қатори ёшларбоп моделлар, бонус моделлар, жуда арзон ечимлар ва марказдан суратга олувчи камерага эга маҳсулотларни бирлаштиради.

Бугунги кунда TECNO Mobile Ўзбекистонда ўзининг аллақачон қўшни Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларусда муваффақиятга эришган бир қатор икки SIM-картали моделлари – Pouvoir 3 Air, Spark 4, Camon 12 va Camon 12 Air смартфонларини тақдим этмоқда.

Pouvoir 3 Air смартфонининг ўзига хос хусусияти унинг кучли батареяга эгалигидир – телефоннинг бир марта тўлиқ зарядланиши одатий иш тартибида тўрт кун ишлаши учун етади.Ушбу смартфонда ингичка ромли 6 дюймли Full View экрани, бармоқ изи сканери ва юз орқали очиш имконияти мавжуд. Иккала SIM-карта ҳам бир вақтнинг ўзида 4G LTE тармоғига уланиши мумкин – шу тариқа уяли алоқа операторларидан бирида техник носозликлар бўлган ҳолатда ҳам телефон интернетга улана олади.

бу ёшлар учун мўлжалланган Spark моделлари қаторидаги смартфон бўлиб, у ёрқин градиентли дизайнга, “томчи” шаклидаги кесимга эга юқори сифатли дисплей ва суратга олиш саҳналарини ақлли аниқлашни қўллаб-қувватлайдиган учталик AI-камерасига эга.Ушбу телефонда боке режими ҳатто жамоавий фотосуратлар учун ҳам мавжуд, HDR 2.0 эса объектларнинг ёруғлик ва равшанлик даражасини тенглаштиради ва ҳар қандай ёруғликда яхши деталлаштирилган юқори сифатли тасвирларни олишга имкон беради.

Camon сериясидаги смартфон – бу ўзига хос услубга эга замонавий, сифатли камерали телефонлар бўлиб, улар ёрдамида катта ҳажмдаги суратга олишни амалга ошириш, 120° ли кўриш бурчагига эга кенг бурчакли фотосуратлар олиш, боке режимида суратга тушириш ва турли суратга олиш шароитларида ўта аниқ тасвирлар олиш мумкин. Camon 12 смартфонида олд камеранинг икки томонлама созланадиган чироғи экранда яширинган бўлиб, бу иш майдонини тежайди, Camon 12 Air смартфонида эса, камера остидаги нуқтали кесим ҳисобига дисплейнинг ишлатиладиган майдонини максимал даражада оширишга эришилган.Ушбу телефонлардаги ретуш режимидан нафақат фотосуратлар учун, балки видеони суратга олиш ёки видео чат пайтида ҳам фойдаланиш мумкин.

Юқорида айтиб ўтилган моделларга қўшимча равишда, июль ойида Ўзбекистон бозорида ҳатто энг кам даромадга эга истеъмолчилар учун ҳам ҳамёнбоп нархларда бўладиган POP смартфонларининг супер арзон моделлари қатори, шунингдек ёшларга мўлжалланган Spark сериясидаги янги моделлар пайдо бўлади.

Ўзбекистонда TECNO mobile қурилмаларини қаердан сотиб олиш мумкин?

IDEA дўконлар тармоғи

Ideastore.uz

+998 (71) 230-77-99

GOODZONE дўконлар тармоғи

Goodzone.uz

+998 (71) 207-03-07

ARENA markaz дўконлар тармоғи

Arenamarkaz.uz

+998 (78) 129-22-99

MYCOM дўконлар тармоғи

Mycom.uz

+998 (93) 511-80-08

Amalgama Savdo дўконлар тармоғи

Amalgama.uz

+998 (74) 228-32-75

InterBrands электроникалар дўкони

Interbrands.uz

+998 (98) 000-50-30

TechnoTrade дўконлар тармоғи

+998 99 307 20 20

Онлайн дўконлар:

Olcha.uz

+998 (71) 202-202-1

Esavdo.uz

+998 (71) 200-92-00

Andbo.uz

+998 (97) 155−06−88

Asaxiy.uz

+998 (71) 200-01-05

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги ва республиканинг кўпгина вилоятлари марказларидаги электроника бозорларида.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top