Ўзбекистон | 00:18 / 27.07.2020
54115
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ўсиш ҳолатлари сони яна 600га яқинлашди

26 июль куни Ўзбекистонда яна 579 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди ва жами касалланиш ҳолатлари сони 20531тага етди.

«Шу йилнинг 26 июль куни мамлакатимизда 579 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун республиканинг 8 ҳудудида жами 579 ҳолат аниқланди. Бунгача қаторасига уч кун давомида янги ҳолатлар сони 500дан кам бўлаётганди.

Профилактика мақсадида ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида - 579 ҳолат.

  • Тошкент шаҳрида 299 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 150 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 31 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 29 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 26 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 25 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 16 ҳолат
  • Навоий вилоятида 3 ҳолат .

Тузалганлар (+274)
Бугун 7 ҳудудда жами 274 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 11105 нафарга етди.

  • Тошкент вилоятида 67 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 64 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 44 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 44 нафар;
  • Андижон вилоятида 38 нафар;
  • Фарғона вилоятида 11 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 6 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+5)

  • Бухорода 3 июль куни коронавирус аниқланган 57 ёшли эркак вафот этди;
  • Тошкентда 4 июль куни коронавирусга чалингани маълум бўлган, 11 июль куни шифохонага ётқизилган 67 ёшли эркак вафот этди;
  • Бекободда 8 июль куни коронавирусга чалингани маълум бўлган, 16 июль куни шифохонага ётқизилган 50 ёшли эркак вафот этди;
  • Жиззахда коронавирусга чалинган 64 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди;
  • Тошкент шаҳрида 9 июлдан шаҳар 7-сон туғруқ комплексида, 17 июлдан 3-сон туғруқ комплексида даволанган 32 ёшли ҳомиладор аёл вафот этди.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 310 нафар бемордан 152 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 729 нафар, стационар карантинда эса 26 317 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид