20:12 / 28.07.2020
168635

Хонанда Руслан Шарипов вафот этди

Руслан Шарипов 54 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

Фото: ruslansharipov_official / Instagram

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Руслан Шарипов 54 ёшда оламдан ўтди.

ОАВда марҳумнинг ўлимига коронавирус сабаб бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Kun.uz манбаси маълумотига кўра, у инсультдан вафот этган.

Маданият вазирлиги матбуот хизмати марҳумнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирган.

«Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Руслан Шарипов бугун 54 ёшда оламдан ўтди.

Руслан Шарипов «Болалар», «Сетора», «Байт» гуруҳларини ташкил қилган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади хабарда.

Руслан Шарипов 1966 йил Самарқанд шаҳрида туғилганди. У қўшиқчи Наргиз Закированинг биринчи турмуш ўртоғи бўлган. Уларнинг бир фарзанди бор – Сабина.

Top