Жаҳон | 14:46 / 28.07.2020
21168
1 дақиқада ўқилади

Ерга катталиги футбол майдонидек келадиган астероид яқинлашмоқда

Фото: Fotolia / sdecoret

5 август куни 2009 PQ1 хавфли астероиди Ердан ўн беш миллион километр узоқликдан учиб ўтади, деб хабар берди NASA.

Америка космик агентлигининг ҳисоб китобига кўра, астероиднинг диаметри 84 метрдан 190 метргачани ташкил этади. Таққослаш учун: футбол майдонининг ўртача узунлиги 100 метр атрофида.

Астероид Ерга яқинлашадиган энг минимал масофа 13,2 млн км бўлиши мумкин, бу 2009 PQ1 астероиди эҳтимолий хавфли астрономик жисм эканлигини билдиради.

Қайд этилишича, астероид 5 август куни соат 21:35да Ерга энг яқин масофада бўлади.

2009 PQ1 астероиди 2009 йилда кашф этилган ва рўйхатга олинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид